Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Ishonch telefoni statistikasi

ТУМАНДА БИРИНЧИ

 2022-09-14 11:28:16    248

PDF yuklash
Chop etish


Тумандаги “Олтин ипак йўли” номли  фермер хўжалигининг 11 гектар ерига эрта баҳорда чигит қадалган эди.

Тинимсиз меҳнат, ҳар бир агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши, сувчиларнинг тунда ариқ ёқалаб қилган заҳматли меҳнатлари натижасида фермер хўжалиги ўз олдига қўйган маррани  забт этди. Гектарига 35,5 центнердан ҳосил олган миришкор фермер Муроджон Йўлдошев 40,5 тонна ҳосил топшириб, кластер билан тузилган шартномани ортиғи билан бажарди.

Бу натижани қўлга киритишда механизаторлар Диловар Акбаров, Ҳаёт Ҳожиев, сувчи Ғофуржон Эргашев,теримчилар Одина Бўтаева, Дилфуза Жўраева, Анора Муллаева, Одина Исомидинова каби меҳнаткашларнинг ҳиссаси катта бўлди. Теримчилар  кунига 130-150 кг.дан пахта териб, ҳаммага ўрнак бўлди. Уларга барча шароитлар яратилиб, терим пуллари ҳам ўз вақтида тарқатилди.

Туманда биринчи бўлиб пахта режасини ортиғи билан бажарган фермер Муроджон Йўлдошевга туман ҳокими ва кластер раҳбари томонидан газ плитаси ҳамда кир ювиш машинаси топширилди.

Шунингдек,  тумандаги “Сарвар Эсонбоев” номли фермер хўжалиги аъзолари ҳам 71,9 тонна пахта топшириб, ғолиблар сафида эътироф этилди.

Бугун ҳам далаларда иш қизғин. Фермер хўжалиги аъзолари қолган ҳосилни ҳам нобуд қилмай териб олиш ҳаракатида.