Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Ishonch telefoni statistikasi

МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИ ИСТИҚЛОЛНИ НИШОНЛАШДИ

×

 2022-08-30 16:13:25    261

PDF yuklash
Chop etish


Ватан дунёдаги энг буюк, энг муқаддас неъмат бўлгани учун унинг мустақиллиги ҳам шунчалик қадрлидир. Бундан 31 йил аввал Ўзбекистон дея аталмиш жонажон ватанимиз бизнинг турли даврларда орзу-интилишларимиз бўлган мустақилликни эълон қилди. Ушбу табаррук сана республикамиз тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилган, шу она-заминда яшаётган ҳар бир ватандошимиз қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаган кун сифатида эъзозланмоқда.Тумандаги “Мумтоз” тантаналар саройида туман ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими томонидан байрам тадбири уюштирилиб, МФЙ раислари, хотин-қизлар фаоллари,  ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда дахлдор ташкилот ва корхоналар вакиллари таклиф этилди.Тантанали тадбирда туман ҳокими Б.Ибрагимов ҳам иштирок этиб, йиғилганларни истиқлолнинг 31 йиллиги билан қизғин қутлади. Туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Уларнинг дилга ёқар куй ва қўшиқлари тадбир иштирокчиларига завқ-шавқ бағишлади.