Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

МУСТАҚИЛЛИК ШОДИЁНАЛАРИ

×

 2022-08-30 16:04:47    217

PDF yuklash
Chop etish


Энг улуғ, энг азиз байрамимиз-Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрам шодиёналари мамлакатимизнинг ҳар бир гўшасида яхши кайфиятда, кўтаринкилик, тилларда шукроналик билан нишонланмоқда.  Туманимиздаги “Мегапарк”нинг Амфитетрида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ташкил этилган байрам тадбирига ташриф буюрган ҳамюртларимиз юзу кўзларида озод ва фаровон ҳаётимизга шукрона, Мустақиллигимизнинг абадийлигига ишонч туйғулари намоён бўлиб турди.

Туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов байрам тадбирини очиб,  иштирокчиларни ва барча бувайдаликларни мустақиллик байрами билан табриклади. Юртимизга тинчлик, осудалик, оилаларимизга хотиржамлик, деҳқончиликларимиз мўл-кўл бўлиб, юзларимиз ёруғ, қаддимиз ва қадримиз баланд, дастурхонларимиз тўкин-сочин бўлиши тилади.    Байрам тадбирини туманимиздаги давлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, туман спорт мактаби ўқувчилари бошлаб бердилар. Уларнинг ҳар чиқишлари байрам қатнашчиларида ўзгача таассурот қолдирди.  Туман маданият маркази қошидаги “Табассум” ансамблининг хонанда-ю созандалари,таниқли эстрада хонандалари ижросидаги Мустақиллик, она-Ватан, бахт, меҳр ва муҳаббат ҳақидаги куй ва қўшиқлар байрам иштирокчиларига олам-олам завқ бағишлади. Айниқса, севимли хонанда, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Илҳомжон Иброҳимовнинг шўх яллалари барчага манзур бўлди. Байрам тадбирлари туманимизнинг барча қишлоқ ва маҳаллаларида юксак кўтаринкилик билан давом этмоқда.