Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

"МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ - МЕНИНГ СУДЬЯМ"

 2022-08-30 15:54:37    228

PDF yuklash
Chop etish


“Менинг маҳаллам - менинг судьям” шиори остида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

 

Хусусан, жорий йилнинг 10 август куни жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси Б.Мўминов томонидан Бувайда тумани Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Эхтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноятлар учун жавобгарлик, мазкур жиноятларнинг олдини олиш чоралари” мавзусида маъруза қилди.

Ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик орқасида содир этилган ижтимоий хавфли қилмиш эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят деб топилиши, агар жиноятни содир этган шахс ўз хулқ-атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи ета туриб, эҳтиёткорлик чора-тадбирларига онгли равишда риоя этмаган ҳолда бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилган бўлса, бундай жиноят ўз-ўзига ишониш оқибатида содир этилган деб топилиши, агар жиноят содир этган шахс ўз хулқ-атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи етмасада, лекин кўзи етиши лозим ва мумкин бўлса, бундай жиноят бепарволик орқасида содир этилган деб топилиши, бугунги кунда жамиятимизда кўп учраётган жиноятлардан бири бу эхтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноятларлар эканлиги, жумладан, автоавария билан боғлиқ жиноятлар шулар сирасига кириши тушунтирилди.

Б.Мўминов ўз маърузасида статистик маълумотлар таҳлилига тўхталиб, жиноят ишлари бўйича Бувайда туман суди томонидан 2022 йилнинг ўтган            7 ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси билан 31 нафар шахсга 31 та жиноят иши кўриб тамомланганлигини, кўриб тамомланган ишлар юзасидан 10 нафар шахсга нисбатан 10 та жиноят иши бўйича жазо тайинлаб ҳукм чиқарилганлигини, 21  нафар шахсга нисбатан  21  та жиноят иши бўйича жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 66/1-моддасига асосан ҳаракатдан тугатилганлигини билдириб,  ушбу соҳадаги қонунбузарликнинг олдини олишда, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари ва соғлиқни сақлаш муассасалари мутасаддилари, балки жамоатчилик бирлашмалари, ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим муассасалари қолаверса, кенг жамоатчиликнинг ҳар бир вакили масъул эканлигини таъкидлаб ўтди.