Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
БУВАЙДАДА ДЎСТЛИК ФЕСТИВАЛИ
2022-08-16 14:12:32 287
ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТАШАББУСИ БИЛАН МАМЛАКАТИМИЗДА ЖОРИЙ ҚИЛИНГАН ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУНИ МУСТАҚИЛ ЮРТИМИЗДА АНА ШУ МИЛЛАТЛАР ЎРТАСИДАГИ ДЎСТЛИК ВА ТОТУВЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШГА, БАҒРИКЕНГЛИК, МЕҲР-ОҚИБАТ МУҲИТИНИ АСРАШГА, МИЛЛИЙ МАДАНИЯТЛАР, УРФ-ОДАТ ВА АНЪАНАЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИНИ САҚЛАШ ҲАМДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДА.
Халқлар дўстлиги куни туманимиздаги "Мегапарк" боғида кенг нишонланди. Байрам тадбирида туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, ёшлар ва маҳалла фаоллари, туманда истиқомат қилувчи турли миллатлар вакиллари иштирок этди. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими Б. Ибрагимов барчани дўстлик куни билан табриклаб, Конституциямиз ва қонунларимизда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари, миллати, тили ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани муҳрлаб қўйилгани, уларга ўз маданияти, анъана ва урф-одатларини ривожлантириш учун барча шароитлар яратилганини, туманимизда ҳам турли миллат вакиллари аҳил-иноқ яшаб, ўз миллий анъаналари, урф-одатларини қадрлаб, жамият ҳаётида фаол иштирок этаётганини, фидокорона меҳнатлари билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётганини таъкидлади. Таниқли санъаткорлар, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан ижро этилган кўпмиллатли халқимизни улуғловчи, Ватан ва истиқлолни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, бадиий чиқишлар ҳамда рақслар байрам иштирокчиларига кўтаринкилик улашди.