Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Ishonch telefoni statistikasi

НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯ

 2022-08-16 14:09:27    250

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари эллигинчи сессияси бўлиб ўтди.Сессияда иккита масала кўрилди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги қарорлари ижросини таъминлаш бўйича туманимизда йил якунига қадар қўшимча  ер майдонларини захирага олиш тўғрисидаги биринчи масала юзасидан туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Суюниддин Тусматов маъруза қилди. Президентимизнинг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг туманимиздаги ижроси тўғрисидаги иккинчи масала юзасидан   туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўьбаси раҳбари Қосимжон Абдуназаров ҳисоботи тингланди. Юқорида кўрилган масалалар юзасидан бўлган музокараларда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари  Ашурали Махсудов ҳамда Садриддин Мамажонов сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Сессияда муҳокама этилган  масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.