Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

СЕССИЯДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

×

 2022-08-04 14:36:56    244

PDF yuklash
Chop etish


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИИНГ НАВБАТДАГИ ҚИРҚ ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.Сессия ишига 18-Найман сайлов округидан сайланган депутат Д. Йўлдошев раислик қилди.Сессия ишида  тумандаги айрим географик объектлар номларини ўзбек тилида ёзилиши қоидалари асосида нормаллаштирилиб, давлат реестрига киритиш тўғрисида, Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги  “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 8 январдаги қарорларини туманимизда ижроси тўғрисидаги, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бандлигини таьминлаш ҳамда уларга муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича туманда ўтган 2022 йилнинг II чораги давомида амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.Шунингдек, сессияда туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил II чорак ижроси ҳамда шу даврда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар,  халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган “20-Бувайда” сайлов округига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги, туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати, унинг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича шу йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди. Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси туман бўлими томонидан жорий йилнинг биринчи ярми давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди. Сессия якунида вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида кўриб чиқиш учун киритган тақдимномаларда кўрсатиб ўтилган туман халқ таълими бўлимига қарашли 39-, 22-, 7- ҳамда 41-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига номзодлар тақдим қилиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.