Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
НАВБАТДАГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ ВА ПРЕСС-ТУР
2022-08-04 14:25:41 231
Мамлакатимизда сўнгги етти йилда оламшумул ўзгаришлар юз берди. Қишлоқ ва маҳаллаларнинг ободлиги, тадбиркорликни кучайтириш, уларга ҳар томонлама шарт-шароит яратиб бериш, шу орқали аҳоли фаровонлигини оширишга катта эътибор қаратилди.
Туманимизда журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ва пресс-тур уюштирилди. Анжуманга Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси вакиллари ҳамроҳлигида вилоятимиз матбуот ва оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган журналист ҳамда блогерлар ташриф буюришди.Дастлаб, туман ҳокими Б.Ибрагимов иштирокида "Бувайда тумани ҳудудида "маҳаллабай" ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.-Бу тизим мураккаб жараён бўлишига қарамасдан, унда ҳар бир инсоннинг дардини тинглаш, унинг қисматини тубдан ўзгартириш, жамият тараққиётини иқтисодий ўсишлар билангина эмас, балки аҳолининг ўз ҳаётидан мамнунлиги билан ўлчаш каби мезонлар мавжуд-дейди туман ҳокими ўз маърузасида. -Туманимизнинг 55 та маҳаллаларида мавжуд 40800 та хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилиб, иқтисодий аҳволга кўра 4 та тоифага ажратиб олинди. Бунда:Биринчи тоифа- даромади кам, бироқ, даромад топишга ҳаракат қилаётган хонадонлар 4940 та (12 фоиз);Иккинчи тоифа- доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истагидаги хонадонлар 19416 та (47,0 фоиз);Учинчи тоифа- ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хонадонлар 1896 та (5 фоиз);Тўртинчи тоифа- иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар 14548 тани (35,0 фоиз) ташкил этмоқда.Хатлов натижаларига асосан, маҳаллаларда 6536 нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлар, 5864 нафар тадбиркорлик билан шуғулланиш, 2493 нафар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш, 4622 нафар кредит олиш истагида бўлган фуқаролар аниқланди.Биринчи ярим йиллик натижалари билан, жами 55 нафар ҳоким ёрдамчисидан 18 нафари “аъло”, 37 нафарининг фаолияти эса, “яхши” деб баҳоланди.Матбуот анжумани сўнггида иштирокчилар туман ҳокимига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.Анжумандан сўнг журналист ва блогерлар Чўмбоғиш МФЙда ҳунармандчилик билан шуғулланаётган хонадонларга бориб, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар, мебеллар тайёрлаш жараёнлари билан танишдилар.Шундан сўнг меҳмонлар бувайдалик ҳунармандларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Қўнғирот МФЙ ҳудудида барпо этилган “Мебелчилик, эшик-ром, дурадгорчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш савдо комплекси” га бордилар.Улар бу ердаги ҳунармандларга яратилган шароитларни кўздан кечирдилар. Бир қаватли биноларда ишлаб чиқариш устахоналари, икки қаватли биноларда савдо, кўргазма ва маиший хизмат хоналари жойлашган.Пресс-тур иштирокчилари янги бинода иш бошлаган ҳунармандлар билан суҳбатлашдилар.Ҳунармандлар ишлаб чиқараётган маҳсулотларини ички бозордан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонга экспорт қилаётганликларини мамнуният билан таъкидладилар. Пресс-тур иштирокчиларига ҳамроҳлик қилган туман ҳокими Б. Ибрагимов мажмуа тўлиқ ишга тушгач, 3 минг 700 дан зиёд кишининг бандлиги таъминланишини билдирди.