Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

ДАБДАБАБОЗЛИККА ЧЕК ҚЎЙИШ ФУРСАТИ КЕЛДИ

×

 2022-07-21 13:26:25    178

PDF yuklash
Chop etish


“Бувайда кўзгуси” газетасининг аввалги сонларидан бирида Шарифа Мадраҳимованинг “Бизни кемиргувчи иллатлар” сарлавҳаси остида чоп этилган мақоласини ўқидим.

Муаллиф ҳозирги кунда урф-одат дея ҳаддан ортиқ қилинаётган тўй ва маросимлардаги ортиқча маросимларни қаттиқ танқид остига олибди. Айниқса, эркакларга ҳам ақиқа, ҳатми Қуръон, маърака ва тўй маросимларида совға сифатида турли буюмларнинг берилаётганлигини очиқ-ойдин қоралабди.

Ҳақиқатдан ҳам, авваллари эркаклар иштирок этадиган маросимларда фақат хатм ўқиган муллага иккита нон тугиб берилар, бошқалар еган-ичганига хурсанд бўлиб, дуою фотиҳа қилиб кетаверар эди. Энди эса кимдир бошлаб берган ғалати удум кенг ёйилмоқда. Аввал ақиқа ва бошқа маросимларда фақат аёлларга бир кийимлик мато, сочиқ, рўмол яна бошқа нималардир берилган бўлса, бугунги кунларда маросимга борган эркаклар ҳам қуруқ қўл билан қайтмаяпти.

Давлатимиз томонидан тўй ва бошқа маросимларни ихчамлаштириш бўйича бир эмас, бир неча марта турли ҳужжатлар қабул қилинган. Аммо уларнинг ижроси ҳеч қачон амалга ошмаган. Тўйлардаги дабдабавозлик ва исрофгарчилик ортса-ортяптики, аммо камайгани йўқ.

Бир ёмоннинг бир яхши томони бор дейишганидек, 2020 йилда ковид туфайли эълон қилинган карантин пайтида тўйлар ва бошқа маросимлар ҳам вақтинча тўхтатилди. Сўнгра ҳукуматимиз 30 кишилик тўйларга рухсат берди. Ана шу пайтда тўй қилганлар ҳақида “Фалончихон қизини узатган экан, 30 кишилик тўй қилибди. Тўйга деб йиғиб қўйган пулига ўғлига Спарк олиб берибди. Пистончи ака 30 кишилик тўй қилибди. Тўй қиламан деб  20 минг дўллар йиққан экан, пули шундай қолибди. Энди эр-хотин иккаласи йўл очилса Ҳажга бораркан ўша пулга, фалончи ака-укалар отаси ковиддан вафот этган экан, отасининг маъракаларини, йигирмаси ва қирқини ўтказмай ўша маросимларга сарфланадиган пулига қишлоқдошларининг 15 тасига бир ойлик рўзғор қилиб берибди” каби турли гапларни эшитдик. Одамлар “одамлар, маҳалла-кўй, қариндош-уруғ нима дейди шу нарсани қилмасам” деб ўйламайдиган бўлиб қолган эди. Ўша пайтда ихчам тўй ўтказса ҳам бўлишини, бунинг учун тўй эгаларини ҳеч ким маломат қилмаслигини ёки нега дабдабали қилмаяпсан деб ҳеч ким  ёқасидан олмаслигини ҳамма тушуниб бўлган эди. Аммо хом сут эмган бандалармизда. Ковид балоси чекиниб, яна ҳамма одатий ҳаёт тарзига қайтгач, тўйлар ҳам асл ҳолига келиб қолди.

Яна исрофгарчилик, яна қудазиёфат, никоҳ, базм, куёв чиқди, чақиринди каби маросимлар кетма кетлиги авж ола бошлади.

Кимнидир бунга имкони етар, кимдир эса ...

Шунинг учун маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, қишлоқнинг кайвони оқсоқоллари иложи борича тўй қилаётган, азали хонадонларда шу каби ортиқча чиқимлар назоратини қилиши керак. Тўй ҳам бир кунда ўтади-кетади. Эртага ҳам ҳаёт бор. Эртага ҳам яшаш керак. Шунинг учун пулни беҳудага совуриб юбормаслик зарур.  Менимча, энди дабдабабозликка чек қўйиш фурсати келди.