Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

Моҳир Қуръон ҳофизи билан илмий-маърифий учрашув

×

 2022-07-21 13:16:43    215

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизга  вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев ҳамроҳлигида Ўзбекистон халқаро Ислом академияси фахрий доктори, Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири, моҳир қироат илми устози Алижон қори Файзуллоҳ Маҳдум ўғли ташриф буюрди.

Улар туман Маданият марказида тумандаги жоме масжидлар имом-хатиблари, отинойилар, туман фаоллари, қўшни туманлардан келган меҳмонлар билан илмий-маърифий суҳбат  ўтказдилар.

Илмий-маърифий суҳбат самимий ва эркин тарзда кечди. Шайх Алижон қори томонидан қироат илми аҳамияти, қироат имомлари ҳаётидаги ибратли воқеалар, хусусан, бизга замондош бўлган қироат устозларининг панд-насиҳатлари ҳақида таъсирли маъруза қилинди.

Шунингдек, меҳмон мамлакатимизда диний-маърифий соҳага берилаётган эътибор хусусида сўз юритди.

Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Алижон қорига мурожаат қилиб, тегишли жавоб олишди, улар ўзларининг таклиф ва истакларини ҳам билдиришди.

 Ўз мухбиримиз.