Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

780 НАФАР КИЧКИНТОЙ ҚУВОНЧИ

×

 2022-07-07 15:48:34    435

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизнинг чекка ҳудудларидан бўлган Хонобод қишлоғида 300 ўринли янги 39-ДМТТ фаолият бошлади.     Мазкур муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими Б. Ибрагимов  туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Р. Ҳайитов, маҳалла оқсоқоллари, тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирокида муассасани очиб берди ва тарбияланувчиларга, ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.*** Шунингдек,  туман ҳокими 16-ДМТТга қўшимча қурилган 90 ўринли бинонинг очилиш  маросимида қатнашди.    Вилоят ҳокими фармойиши билан маблағ ажратилиб, қурилган мазкур янги қўшимча бино ҳам замонавий ва барча қулайликларга эга. Энди найманликларнинг яна 90 нафар болажонлари ушбу масканда тарбия оладилар.***   Урганжи МФЙда тадбиркор И. Эназаров томонидан барпо этилган 300 ўринли давлат шерикчилиги асосидаги тарбия маскани қишлоқ аҳли учун чин маънода мустақилликнинг 31 йиллигига совға бўлди, десак янглишмаймиз. Замонавий бу бинода болажонлар учун барча шароитлар етарли.  Туман ҳокими ҳамда туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.Миржавҳаров қишлоқ болаларини шаҳарлардагидан қолишмайдиган янги маскан билан табрикладилар.***  Туман ҳокими 25-ДМТМда ҳам бўлиб, 90 ўринли янги бинонинг очилиш маросимида иштирок этди. Янги бинода тарбияланувчилар ҳамда ишчи-ходимларга яратилган қулайликлар  учун ҳукуматимизга, қолаверса,  юртбошимизга қанча миннатдорчилик билдирсак оз эканлигини таъкидлади.