Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

26-июнь- Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни

 2022-06-23 15:34:09    297

PDF yuklash
Chop etish


ҲОЗИРДА  ИНСОНИЯТ БОШИГА ТУРЛИ БАЛОЛАРНИ СОЛИБ, ОИЛАЛАРНИ ВА ЖАМИЯТНИ ТАНАЗЗУЛГА ОЛИБ БОРАДИГАН ИЛЛАТЛАРДАН БИРИ ГИЁҲВАНДЛИКДИР. ГИЁҲВАНДЛИК ОҚИБАТИДА МИНГЛАБ НОРАСИДА ГЎДАКЛАР МАЙИБ- МАЖРУҲ ТУҒИЛМОҚДА, ОИЛАЛАРДА АЖРАШИШЛАР КЎПАЙМОҚДА ВА ДУНЁДА МИЛЛИОНЛАБ ОДАМЛАР ҲАЁТДАН БЕВАҚТ КЎЗ ЮММОҚДА. Энг афсусланарли жиҳати шундаки, бу  жирканч балога мубтало бўлган кимсаларнинг тузалиши жуда ҳам қийиндир. Ёки ўз тенгқурларидан эрта қарийди, ҳаётдан эрта кўз юмади. Одатда, наркотик моддаларнинг салбий таъсири турли аъзоларнинг шикастланиши, ҳаёт учун муҳим функционал тизимларнинг издан чиқиши, хасталикнинг психик ва физиологик аломатлари ривожида кўринади. Наркотик модда истеъмол қилаётган шахс аста-секин психик жараёнлар фаоллигини оширувчи воситаларсиз хиссий идрок этиш лаёқатини йўқотади. Ачинарлиси, ҳаёт лаззатини гиёҳванд моддаларсиз тасаввур эта олмай қолади. Бу эса гиёҳвандликка чалинган шахсларни жиноят кўчасига бошлайди.Гиёҳванд модда инсон организмига киргач, ичакларга сўрилиб, қориндаги қон айланиш йўли билан жигарга етиб боради. Натижада жигар ҳужайралари таъсирланиб, цирроз касаллигини келтириб чиқаради.  Жигар кичрайиб, қотиб қолгач, фаолияти сусаяди. Унинг ҳужайралари атрофида ёғлар чўкиб қолади. Гиёҳванд моддаларнинг оқсиллари халақит бергани учун йиғилиб қолган зарарли моддалар қон айланиши билан марказий асаб тизимига қадар етиб боради. Асаб ҳужайралари ишдан чиқиб, яроқсиз ҳолатга келгач, беморнинг кўриш, эшитиш, ҳид билиш, фикр юритиш, иссиқ-совуқни, қаттиқ-юмшоқни, ширин-аччиқни сезиш қобилияти йўқолади.Кашанда асабларини бир оз бўлса ҳам тинчлантириш мақсадида гиёҳванд моддаларини истеъмол қилишга мажбур бўлади. Ухлай олмаслик, сустлик, иштаҳасизлик, ғамгинлик, кўзнинг ёшланиши, титроқ, увишиш, томирларнинг бўртиб чиқиши, юрак ўйнаши, кўнгил айниши, қайт қилиш каби хасталикларга мубтало бўлади. Шу сабабли, маҳаллалар, мактаблар бошқа ўқув юртлари билан ҳамкорликда балоғат ёшидаги ўсмирлар билан ўтказиладиган мулоқотларнинг аҳамияти катта. Чунки илмий изланишларга кўра, наркотиклар билан илк маротаба танишиш одатда 15-17 ёшлилар орасида бошланар экан. Ўсмирлик даврида инсон гормонал жиҳатдан жуда тез ривожланади. Бу даврдаги ёшларнинг психо-физиологик ҳолати динамик жиҳатдан ниҳоятда жўшқин ўзгаришларга бой бўлади ва ўзига хос тарзда ифодаланади. Шу боис ота-оналар, ўқитувчилар ва маҳалла аҳлининг ўсмирлардаги бу ўзгариш ва аломатлардан бохабар бўлишлари жуда муҳим.