Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

ХИРМОНЛАР ДОНГА ТЎЛДИ

 2022-06-10 11:07:07    175

PDF yuklash
Chop etish


ТУМАНДА ЖОРИЙ ЙИЛДА 207 ТА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТОМОНИДАН 18 МИНГ 795  ТОННА СИФАТЛИ ДОН ИШЛАБ ЧИҚАРИБ, ДАВЛАТГА ТОПШИРИШ РЕЖАЛАШТИРИЛГАН. ҒАЛЛАКОРЛАР 5 ТА ҒАЛЛАЧИЛИК КЛАСТЕРИ БИЛАН ШАРТНОМА ТУЗГАНЛАР. Мавсумни ўз вақтида якунлаш мақсадида 25 та отряд ташкил қилинди. 25 та комбайн ўрим ишларини куну тун олиб бормоқда. 135 та дон ташиш машиналари донларни пешма-пеш омборларга ташимоқда. Айни кунларда туманимизда буғдой ўрими қизғин тусга кирди. Фермер хўжаликлари бирин-кетин режани бажармоқдалар.Хусусан, Бобомурод Эназаров бошчилигида “Ҳафизахон-Бонухон” фермер хўжалиги ғаллакорлари ҳам бу йил 51,4 гектар ерга буғдой уруғи қадаган эдилар. Куни кеча фермер хўжалигидан хушхабар келди. Улар 183 тонна сара буғдой топшириб, туманда биринчи бўлиб шартномавий режани бажардилар.Ғаллани етиштириш ва ўриб омборга топширишда фермер хўжалигининг сувчи ва механизаторлари Шуҳрат Насриддинов, Муҳаммад Мирзамаҳмудов, Муҳаммад Ўриновларнинг хизматлари беқиёс бўлди.Шунингдек,фермерга бириктирилган отряд раҳбари ва назоратчиларнинг меҳнатлари алоҳида таҳсинга лойиқ. Зеро, уларнинг бугунги машаққатли меҳнати эртанги фаровон турмушимиз ва дастурхонимиз тўкинлигини таъминлайди.