Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖ АҲОЛИ ҚАТЛАМИ МОДДИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ
2022-05-27 14:56:45 218
2022 йил 1 майдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12 фоизга оширилади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
-пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори - ойига 324 000 сўм;
-ёшга доир энг кам пенсия миқдори - ойига 633 000 сўм;
-ногиронлик пенсиялари, жумладан, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори - ойига 698 000 сўм;
меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори - ойига 698 000 сўм;
1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда - ойига 3 080 000 сўм;
белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (633 000 сўмдан) 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори - ойига 698 000 сўм этиб белгиланди.
Пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни минимал истеъмол харажатлари қийматидан кам бўлмаган миқдорларда белгилаш мақсадида 2022 йил 1 майдан бошлаб:
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори - ойига 500 000 сўм;
-иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда - ойига 500 000 сўм;
-боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори - ойига 500 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун - 185 000 сўмдан қўшилади;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори - ойига 500 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
Б.ПАЙЗИМАТОВ,
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи.