Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

“СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ЖАРАНГЛАДИ

×

 2022-05-27 14:54:38    296

PDF yuklash
Chop etish


Мактабларимизда сўнгги қўнғироқ жаранглади.  У орзулари осмон бўлган ўғил-қизларни янги ҳаётга учирма қилди гўё. Кимдир катта ниятлар билан олий таълим олиб, эл-юрт корига камарбаста инсон бўлиб етишишни орзу қилаётган бўлса, яна бошқа бир битирувчи ҳунар ўрганиб, оиласи, яқинлари меҳру эътиборини қозониш ниятида мактаб аталмиш муқаддас даргоҳ билан хайрлашди..

- 2021-2022 ўқув йилида тумандаги 55 та мактабни 3025 нафар битирувчи тамомлади, - дейди туман халқ таълими бўлимининг шўъба мудири Илёсжон Холдоров, - "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари барча таълим муассасаларида катта тантаналар билан ўтказилди.

Хусусан, 2-ВИДУМИда  ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирига вилоят ҳокими Х.Бозоров ташриф буюрди..

Вилоят ҳокими дастлаб битирувчиларни янги ҳаёт остонасига қадам қўяётганлиги билан қизғин  табриклаб, Президентимизнинг битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шундан сўнг  Х.Бозоров юртимизда ёшларга яратилаётган имтиёз ва имкониятлар тўғрисида сўз юритди.Бу ғамхўрликларга “лаббай”, дея жавоб бераётган 2-вилоят ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернати ўқитувчи ва ўқувчилари ҳақида илиқ фикрлар билдириб, яқинда кимё фанидан ўтказилган 56-Халқаро Менделеев олимпиадасида муносиб қатнашиб, бронза медалига сазавор бўлган Озодбек Мелиқўзиевга, унинг ота-онаси ва устозларига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширди.

Шунингдек, вилоят раҳбари жорий йил февраль ойида IELTSдан 8,5 балл олган 1-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Малоҳат Набиевага ҳамда ”Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг республика босқичида фахрли 3-ўринни эгаллаган Наргиза Ўриноваларга ҳам алоҳида ташаккур изҳор этиб, қимматбаҳо совғалар топширди.

Мактабларда ўтказилган тадбирларда ўқувчилар ўзларига таълим берган устозларига катта раҳмат айтдилар, келгусида шу ватан учун муносиб фарзанд бўлишга ваъда бердилар. Мактаб ҳаёт сабоғини ўргатувчи пойдевор бўлганлигини таъкидладилар. Ўз навбатида устозлар ҳам битирувчиларини ҳаётда ўз ўрнини топиб, юксак маънавиятли, кенг фикрли, чуқур билимли инсонлар бўлиб етишишларини тиладилар.