Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДА ҒОЛИБИ ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНДИ

×

 2022-05-19 09:06:39    189

PDF yuklash
Chop etish


 Туманимиздаги 2-вилоят ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ўқувчиси Озодбек Мелиқўзиев республика терма жамоаси таркибида 9-15 май кунлари кимё фанидан ўтказилган 56-халқаро Менделеев олимпиадасида муносиб иштирок этди. У устозларидан олган билимини намойиш этиб, Австрия, БАА, Туркия, Саудия Арабистони, Венгрия, Хорватия, Сурия, Қирғизистон, Беларус, Қозоғистон, Тожикистон, Исроил, Озарбайжон, Арманистон, каби дунёнинг 20 га яқин давлатларидан иштирок этган тенгдошлари билан муносиб беллашди. Якунда Озодбек учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалига сазовор бўлди.2-ВИДУМИда Озодбек тантанали кутиб олинди. Байрамона безатилган муассаса ҳовлиси туман ҳокимлиги мутасаддилари, тумандаги ташкилот ва корхоналар, таълим муассасалари раҳбарлари, ўқувчилар, ота-оналар билан гавжум бўлди. Кутиб олиш маросимида туман ҳокими Б.Ибрагимов ҳам иштирок этиб, Озодбек ва унинг ота-онасига, ўқитувчиларига миннатдорчилик билдирди ҳамда уларга тўн кийдириб, қимматбаҳо совғалар топширди.