Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

ЯНГИҚЎРҒОНДА "АНСОР" ОЧИЛДИ

×

 2022-05-16 16:02:02    254

PDF yuklash
Chop etish


Бувайда тумани марказида “Ансор” савдо мажмуаси барпо этилди. Мажмуанинг вилоят ҳокими Х.Бозаров очиб берди ва мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари,тадбиркорларга яратилаётган шароит ва имтиёзлар ҳақида сўз юритди.

Собиқ “Миллийбанк”нинг эски биноси ўрнига бир йилу саккиз ойда қуриб битказилган уч қаватдан иборат ушбу мажмуанинг биринчи қаватида савдо маркази, миллий таомлар, IT маркази, дорихона жойлашган, иккинчи қаватида 20 дан ортиқ савдо дўконлари, аёллар гўзаллик маркази, фото ҳудуд,учинчи қаватида эса болалар ўйингоҳлар ва майдончаси, замонавий аттракционлар ва умумий овқатланиш тармоғи жойлашган.

Вилоят ҳокими туман ҳокими Б.Ибрагимов ҳамкорлигида мажмуани кўздан кечирди ва мажмуа ҳақидаги фикрларини билдириб, тегишли тавсиялар берди.

Мажмуада мижозларга қулайлик яратиш мақсадида оналар ва болалар хонаси, замонавий иситиш ва совутиш тизими, юқори қаватларга чиқиш учун экскалатор ўрнатилган.

Ҳозирда мажмуада 150 дан ортиқ йигит-қиз иш билан таъминланган. Учинчи қават ҳам ишга тушса 500дан ортиқ йигит-қиз иш билан таъминланади.