Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
Сессияда долзарб масалалар кўриб чиқилди
2022-04-21 11:17:09 400
Туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги қирқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Б.Ибрагимов очди ва олиб борди.
Дастлаб сессия кун тартибидаги биринчи масаласи юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Д. Мирзаҳалиловнинг туманда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисидаги ахбороти эшитилди.
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида туман Молия бўлими бошлиғи А. Эргашев ҳисобот бериб ўтди.
Шундан сўнг, туманда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати, унинг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича жорий йил I чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Мамажоновнинг, шу йил I чорак якуни бўйича туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таьминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Э.Турсуновнинг ҳисоботи эшитилди.
Туман халқ таълими бўлимига қарашли 42-сонли умумий ўрта таьлим мактаби директори лавозимига номзод тақдим қилиш тўғрисида туман ХТБ мудири А.Абдулатипов сўзга чиқди.
42-умумтаълим мактаби директорлигига номзод У.Мадаминов ўз дастури билан сессия иштирокчиларини таништирди ва бир овоздан директор этиб тасдиқланди
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.