Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

“Китобхонлик ҳафталиги” бошланди

×

 2022-04-21 11:16:04    338

PDF yuklash
Chop etish


Тумандаги ахборот-кутубхона марказида “Китобсевар миллат” шиори остида II республика “Китобхонлик ҳафталиги”га старт берилди.

Ҳафталикнинг очилиш маросимида   туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов қатнашди. У юртимизда маънавиятнинг ажралмас қисми бўлган адабиёт, матбаачилик ва ноширлик фаолиятини ривожлантириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш, ёш авлод тарбиясида китобнинг таъсирчан кучидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида қайд этилди.

Жорий йилнинг 23 апрелига қадар давом этадиган ҳафталик доирасида “Энг яхши китобхон ҳудуд”, “Энг яхши китобхон маҳалла”, “Энг яхши китобхон таълим муассасаси”, “Энг намунали китоб дўкони” кўрик-танловлари ўтказилади.

Шунингдек, китоб тақдимотлари, адабий мулоқот ҳамда учрашувлар, давра суҳбатлари, маърифий тадбирлар ва бошқа кўплаб қизиқарли лойиҳалар ташкилланиши режалаштирилган.