Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Ishonch telefoni statistikasi

ДЕҲҚОННИНГ ҚАДДИ ТИКЛАНДИ

×

 2022-04-05 16:11:44    250

PDF yuklash
Chop etish


Деҳқончилик осон иш эмас. Экинни экин қилиб ҳосил олиш учун деҳқон жазирама иссиқда минг эгилиб, минг букилади. Ниҳолларга боласидек меҳр бериб, “папалайди”. Вақтида ўғитлайди, ишлов беради. Аммо етиштирилган ҳосили меҳнатига яраша даромад келтирмаса ҳафсаласи пир бўлади, деҳқончиликдан кўнгли совийди.

Шу йилнинг 10 мартида “Cotton Campaing” халқаро  коалицияси ўзбек пахтасига нисбатан байкот бекор тугатилгани эълон қилганлигини эшитиб кўзларимга ёш келди. Энди деҳқонларнинг ҳам елкасига офтоб тегадиган кун келди, унинг қадди тикланди, косаси оқарадиган, ўзбек пахтасининг қадри дунё миқёсида юқори ўринларда турадиган бўлди.

Шу лаҳзаларда болаликданоқ пахта даласида ўтган умрим кўз олдимга келди. Декабрнинг совуқ кунларида ҳам далаларда пахта излаб юришимиз, кечалари тўпланиб олиб кўсак чувишимиз, пахта режасини бажара олмаган фермерларнинг ярим тунгача ҳокимият залида сазойи қилиниши, фермерлар жон куйдириб ишласада, аммо охир-оқибат уларга “қўшиб ёзган”, деган айбларнинг қўйилиши, ҳаммаси бир ёмон тушдек ўтиб кетди.

2020 йилда пахтага давлат буюртмаси бекор қилинганлиги ҳам бизда яна катта –катта марралар сари олға интилиш ҳиссини уйғотди.

Энди биз ўзимиз истаган нархда ва ўзимиз истаган жойга пахтамизни сота олишимиз мумкин.

2021 йилда жами 69,8 гектар майдоннинг 33 гектарига уруғлик пахта экиб, парвариш қилдик. Натижада 39,6 центнердан ҳосил олдик. Режани 101, 2 фоизга уддаладик.

Бугунги кунда 2022 йил ҳосили учун набирам Хайруллаев Халилуллоҳ бошчилигида ишчиларим 30,4 гектар ерга барака уруғларини қадамоқдамиз. Қадалган чигитлар мавсум якунида 43 центнердан ҳосил беришига умид қилмоқдамиз.

2019 йилда бир тонна пахта учун давлатдан  4 млн. 647 минг сўм олган бўлсак, буюртма бекор қилингач “Реал транс” кластери билан тузилган шартномага кўра, кластерга пахтанинг бир тоннасини  5 миллион 371 минг сўмдан сотдик.

Олган даромадимиз фермер хўжалигининг  36 нафар  аъзосига тақсимланди.

Пахтамизга қўйилган бойкотнинг олиб ташланиши  Ўзбекистонга жаҳоннинг 331 та бренд ва ритейлари эшигини очди. Бу йил ўтган йилдагидан ҳам баракали йил бўлишига ишонаман.

Чунки пахтамиз бутун дунёда эъзозланадиган, қадрланадиган, ундан тайёрланган маҳсулотлар жаҳоннинг барча давлатларига кириб борадиган бўлди.

Бу кунларни биз қанчалик орзиқиб кутган эдик.

Халқимизнинг ризқига ризқ қўшиш йўлида бе лни маҳкам боғлаб ишлаш вақти келди.

Патилахон ЭРГАШЕВА,

Ўзбекистон Қаҳрамони, “Патилахон” фермер хўжалиги раҳбари.