Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ҲЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ
2022-03-17 12:52:27 251
Халқимиз азалдан ижтимоий ҳимояга, ўзгалар кўмагига муҳтож кишилар, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотганларга хайр ва саховат кўрсатиб келган. Айниқса, байрамларда бундай кимсалар кўнглигини кўтариш, уларга ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак беришни миллий қадриятларимизнинг бир кўриниши деб билган.Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди” деб номланган хайрия тадбири ҳам кўплаб кўнгли ярим ҳамюртларимизни беҳад мамнун этди. Тадбир доирасидаги хатна тўйи ўтказилган тўйболалар ва уларнинг яқинлари қувончини сўз билан таърифлаб бўлмайди. Туман ҳокими Б. Ибрагимов ҳам тўйболаларни табриклаб, “Сизлар келажакда комил инсонлар бўлиб, юртимиз равнақига, халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшишингизга ишонамиз”, деб таъкидлади. Туман тарғибот гуруҳи раҳбари, туман бош отинойиси ташаббуси билан уюштирилган ушбу тадбир иштирокчилари, тўйболалар ҳамда уларнинг яқинларига тўкин дастурхон ёзилиб, миллий таомимиз ош тортилди. Туман маданият маркази қошидаги “Табассум” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари томонидан ижро этилган дилрабо куй-қўшиқлар барчани рақсга чорлади.