Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

ЗАМОНАВИЙ БОҒЧА ОЧИЛДИ

×

 2021-05-11 14:53:23    353

PDF yuklash
Chop etish


3-секторга қарашли туманимизнинг энг чекка ҳудудларидан бўлган Ҳасанқўрғонча қишлоғида 300 ўринли 40-мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. Унинг очилиш маросимида Бувайда тумани ҳокими Беҳзод Ибрагимов иштирок этди ва мамлакатимизда замонавий мактабгача таълим муассасалари барпо этиш учун яратилаётган шароитлар, болаларни боғчага қамраб олиш ва уларга таълим-тарбия беришнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

Мазкур муассаса илгари тумандаги 11- мактаб биноси бўлган. Харобага айланган бу бинодан бир муддат фермерлар ипак қурти боқиш учун ҳам фойдаланишди.

Эски бинони таъмирлаб замонавий таълим муассасасига айлантириш учун давлат бюджетидан 500  миллион сўм маблағ ажратилди.

- Қишлоғимизда давлат боғчаси йўқ эди. Туман ҳокими, қолаверса туман мактабгача таълим бўлими мудири ташаббуси билан эски мактаб қайтадан капитал ремонт қилиниб, таниб бўлмас қиёфага келтирилди. Бундан маҳалла аҳли жуда миннатдор,- дейди маҳалла оқсоқоли Абдутоҳир Қосимов.

Тадбир иштирокчилари муассасада яратилган шароитлар, болажонларнинг вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қилинган ёзги айвон, мини стадион ва кичик кутубхонани кўздан кечирди. Муассаса мутасаддилари томонидан болажонларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш учун амалга ошираётган ишлари билан танишдилар.

(Ш.Каримов олган суратлар)