Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

“Бувайдам, сенинг ёшларинг!”

×

 2022-11-09 13:53:20    196

PDF yuklash
Chop etish


Россиянинг Қозон шаҳрида 1 ноябридан 6 ноябрига қадар белбоғли кураш бўйича 15-17 ёшли ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ҳамда катталар ўртасида жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Унда 26 та давлатдан 300 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Улар орасида ўзининг 55 кг вазни билан рақиблари устидан ғалаба қозонган, тумандошимиз Самандар Солиев бор. У ўз рақибларини енгиб, фахрли 1-ўринни эгаллади ва олтин медални қўлга киритди. Халқаро спорт майдонида Ўзбекистон номини юксалтирган Самандар Солиевнинг Бувайда фарзанди экани барчамиз учун қувончли хабар бўлди. Куни кеча туман ички ишлар бошлиғи, иккинчи сектор раҳбари Рустамжон Ҳайитов раҳбарлигида чемпион тантанали равишда кутиб олинди. Солиевлар хонадонида яқинлари, ҳамқишлоқлари, мураббий ҳамда дўстлари иштирокида Самандарга эсдалик совғаларини топширилиб, ота-онаси ва мураббийсига миннатдорчилик билдирилди.