Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Ishonch telefoni statistikasi

БОЛАЛАР ҚАМРОВИ ЯНА ҲАМ ОШИРИЛАДИ

×

 2022-11-09 13:43:58    194

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов, Мактабгача таълим бўлими мудираси Дилноза Нурматова, журналистлар ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирокида " Бувайда туманида мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш, янги мактабгача таълим ташкилоти ташкил этиш ҳисобига тизимда болалар қамровини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида туман ҳокими ҳозирда туман мактабгача таълим тизимидаги ислоҳотлар, мактаб ёшидаги болалар қамровини янада ошириш борасида олиб борилаётган ишлар, болаларга тарбиячилар томонидан берилаётган таълим-тарбия, келгусидаги режалар бўйича сўзлаб берди. Шунингдек, анжуманда Д. Нурматова айнм кунда туманда 19334 нафар мактабгача таълим ёшидаги болалар мавжудлиги, жами 171 та мактабгача таълим ташкилотлари бўлиб, улардан 42 таси Давлат, 6 таси ДХШ, 2 таси Нодавлат ва 121 таси ОНМТТлар эканлиги, таълим ташкилотларига жами 15637 нафар болалар қамраб олинган бўлиб, қамров даражаси 81 фоизни ташкил этаётганлиги, йил якунига қадар янги гуруҳлар очиш, Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этиш, ташкилотларни тўла қувватда ишлашини таъминлаш асосида қамров кўрсаткичларини 86 фоизга ошириш режалаштирилаётгани тўғрисида ахборот берди. Анжуман жараёнида ижтимоий тармоқларда фаоллик кўрсатаётган Ш. Мадраҳимова, Ш. Абдураҳмонов, О. Абдураҳмонова, М. Солиева юқоридаги мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ҳамда тизм фаолиятини янада яхшилаш, болалар қамровини ошириш юзасидан ўз тавсияларини таклиф этишди.