Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

СЕССИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР КЎРИЛДИ

×

 2022-06-23 15:26:59    189

PDF yuklash
Chop etish


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ 48-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ. Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга дахлдор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.Сессия кун тартибидаги 1-масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг туманимиздаги ижроси юзасидан туман ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъабаси раҳбари Қосимжон Абдуназаровнинг ахбороти тингланди.2-масала  туманимизда ҳоким ёрдамчилари билан ишлаш тизими, уларнинг жорий йил май ойи фаолиятининг натижадорлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бувайда туманидаги халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Қ. Боқижонов ахборот берди.   Сессия ишидаги 3-масала  тумандаги 8, 49-умумий ўрта таълим мактаблари директорлигига номзодлар Усмонов Аҳмадали Қурбонович ҳамда Оталиқов Ҳасанбой Ёқубовичнинг таълим-тарбия сифатини ошириш ва 2022-2025 йилларга мўлжалланган таълим тизимини ривожлантириш борасидаги “Йўл харитаси”, “Истиқбол режаси” туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.  15, 39-умумий ўрта таълим мактаблари директорлигига номзодлар Умиджон Собуров  ҳамда Аҳмаджон Тўхтабоев   “Йўл харита”, “Истиқбол режа” тақдим этмаганлиги сабабли депутатлар томонидан маъқулланмади.Шунингдек, депутатлар  сессияда вилоят ишчи гуруҳи томонидан қишлоқ ва маҳаллалардаги мавжуд ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларининг ҳақиқий ҳолатини баҳолаш мезонлари асосида ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра “оғир” деб топилган қишлоқ ва маҳаллаларни манзилли рўйхатини тасдиқлади.Сессия якунида юқоридаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.