Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Ishonch telefoni statistikasi

ШИЖОАТЛИ ЁШЛАР ҲАРАКАТИ оила даромадини оширмоқда

×

 2022-06-16 15:32:41    190

PDF yuklash
Chop etish


ЁШЛАРНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ, УЛАРГА МУНОСИБ ҲАЁТ ШАРОИТИНИ ЯРАТИБ БЕРИШ МАҚСАДИДА ЮРТИМИЗДА ЖУДА КЎПЛАБ АМАЛИЙ ИШЛАР ҚИЛИНМОҚДА. Ана шундай эзгу амаллардан бири қишлоқларда “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларга деҳқончилик қилиши учун ер ажратилиб берилишидир. Тумандаги Оққўрғон МФЙда ҳам етти нафар 18-30 ёшгача бўлганларнинг ҳар бирига 15 сотихдан ер ажратилиб берилган. Улар бу ерга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари  картошка, булғор қалампири, помидор, қизил ловия, ловия, маккажўхори кабиларни экиб, етиштирди. Айни кунларда экилган уруғ ва ниҳолларнинг олди ҳосилга кирди. -Мен ўзимга ажратилган 15 сотих ерга ота-онам ёрдами билан картошка эккандим, - дейди биз билан суҳбатда Ҳаётжон Содиқов, - вақтида агротехник тадбирларни амалга оширдик. Экинларни вақтида суғориб, вақтида ўғитларини бердик. Тез кунларда ҳосил йиғиштиришни бошлаймиз. Ойбек Тиллаев ҳам оққўрғонлик ёшлардан бири. У айни кунда машина тузатадиган устага шогирд тушган. Ва берилган имкониятдан фойдаланиб, 15 сотих ер олиб помидор кўчатларини ўтқазган. Унинг ҳосили ҳам ёмон эмас. Айни кунларда помидорлар пишишни бошлабди. -Экинга ўзим қарайман, - дейди Ойбек, - деҳқончилик ҳамма ўйлаганидек оғир юмуш эмас. Тўғри вақтида сув қўйиш, ўғит солиш, бегона ўтлардан тозалаш керак. Биз помидор ҳосилини офтобдан, қуёш тиғидан ҳимоя қилиш учун эгатнинг ўртасига маккажўхори ҳам экканмиз. Бу экиндан ҳам яхшигина даромад олишни режалаштириб турибмиз. Оққўрғон МФЙ ёшлар етакчиси Раҳматжон Шарифжонов ёшлар билан ишлаш ҳадисини олмоқда. У ҳудуддаги ёшларни туриш-турмуши, оилавий аҳволи, ютуқлари ва нимага муҳтожлигини яхши билади. -Ёшларимиз интилувчан, меҳнаткаш, - дейди Раҳматжон биз билан суҳбатда.  Ҳудудда 547 нафар йигит-қизлар истиқомат қилаётган бўлса, уларнинг 21 нафари олий таълим даргоҳларида билим оляпти. 279 нафари турмуш қурган. “Ёшлар дафтари”га киритилган 7 нафар йигитга ер, 5 нафарига субсидия тариқасида инкубатор олиб берилди. 2 нафар талабамизнинг тўлов-контракт пулининг 50 фоизини тўлаб бердик. Ҳамма қилаётган саъй-ҳаракатларимиз ёшларнинг ҳаётини яхшилаш, уларга муносиб шароитларни яратиб беришдир. “Тоғлиқ” МФЙда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган аҳоли 816 нафар. Уларнинг 16 нафари ерли бўлди. 7 тасига субсидия тариқасида тикув машинаси олиб берилди. 4 нафар талабанинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизи тўлаб берилди,  - дейди “Тоғлиқ” МФЙ ёшлар етакчиси Шоҳруҳ Мухторжонов. Жасурбек Зоҳидов ҳам “Ёшлар дафтари”га киритилган йигитлардан бири. У ота-онаси ёрдамида 15 сотих ерга помидор ниҳоли қадаган экан. -Помидорнинг илк ҳосилини 1 килограммини 7 минг сўмдан сотдим, - дейди Жасурбек.  Энди пишишни бошлади.  Келгусида яхшигина даромад қилишни режалаштириб турибмиз