Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ҲУНАРМАНДЧИЛИК - ТУМАН "ДРАЙВЕРИ"
2022-02-23 15:15:47 231
ТУМАНИМИЗ АҲЛИ АЗАЛДАН ЧОР ҲУНАР БЎЛИБ, ҲАР БИР ҚИШЛОҚДА ҲУНАРМАНДЧИЛИКНИНГ МАЪЛУМ БИР ЙЎНАЛИШИ РИВОЖЛАНГАН.Ҳозирги кунда туманнинг ҳар бир маҳалласида ота-боболардан мерос ҳунарлар дурадгорлик, ёғоч ўймакорлиги, темирчиликни меҳр ва садоқат билан давом эттириб келаётган сулола вакилларини учратасиз. Шу маънода туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида ҳунармандчилик нафақат тирикчилик манбаи, балки аҳоли фаровонлигини оширишнинг асосий «драйвер»и сифатида белгиланаётгани бежиз эмас.Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туманнинг ўнлаб қишлоқларида бўлиб, бу борада амалга оширилган ишлар, истиқболли лойиҳалар билан яқиндан танишди. Хусусан, «Қўнғирот» МФЙ ҳудудида 22 гектар майдонда мебелчиликка ихтисослашган йирик савдо ва ишлаб чиқариш маркази барпо этишга киришилган бўлса, «Чўмбоғиш» МФЙда 500 га яқин ҳунарманд оилаларга эшик-ромлар савдоси учун ёпиқ савдо мажмуаси қурилиши режалаштирилмоқда.«Янгиқишлоқ» МФЙда эса 125 нафар дурадгорлик ҳамда 300 дан зиёд темирчилик фаолияти билан шуғулланувчи ҳунармандлар бор. Ҳар бири камида 3-4 нафар ҳамқишлоғини иш билан таъминлаган. Вилоят ҳокими янгиқишлоқликлар билан суҳбатлашиб, яқин вақт ичида маҳаллада ишлаб чиқариш ва савдо жараёнларини бирлаштирадиган Ҳунармандлар маркази бунёд этилишини таъкидлади.Шунингдек, вилоят раҳбари «Элобод», «Оқтепа», «Буюк Ипак йўли», «Беглар» МФЙларида бўлиб, ҳунармандчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида аҳолининг таклиф-ташаббусларини ўрганди, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича масъул раҳбарларга керакли тавсияларини берди.