Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ТАДБИРКОРГА КЎМАК БЕРИШ - АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ
2022-01-28 13:58:33 613
Туманимизда ҳам давлатимиз раҳбари топшириғига биноан жорий этилган “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг учинчи яримида янги рўйхатдан ўтган 40 та тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш тартиби тушунтирилди. 245 та тадбиркорлик субъектларидаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, зарур амалий ёрдамлар кўрсатилди. Дастлабки бухгалтерия юритишда қийналаётган 213 нафар тадбиркорлик субъектларига, қулай солиқ режимини танлашда иккиланаётган 5 нафар тадбиркорларга амалий ёрдам берилди.
Шунингдек, 28 та тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари, уларни қўллаш тартиби ҳақида тушунчалар берилиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантиришга кўмаклашилди. Моддий қийинчиликларга учраган 2 та хўжалик юритувчи субъектларга имтиёзли кредит маьлағлари олишда кўмаклашилди.
Бир сўз билан айтганда, инспекциямиз ходимлари ҳар доим тадбиркорларни қўллаб-қувватлаймиз. Уларнинг тадбиркорлик фаолиятларини ривожлантириб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишларига имкониятимиз борича ёрдам берамиз ҳамда ҳар кандай муаммо ва тўсиққа дуч келганида бизга мурожаат қилишларини эслатиб ўтамиз.
Қ. ҲОШИМОВ,
туман ДСИ ходими.