Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

АҲОЛИНИ РЎЙХАЕГА ОЛИШ 2023 ЙИЛДА ЎТКАЗИЛАДИ

×

 2022-01-21 16:25:50    241

PDF yuklash
Chop etish


“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон  Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги  Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрь кунги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўгрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. Режага асосан аҳолини рўйхатга олиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади: 1-5- ноябрь кунлари - интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун). 6-10 ноябрь кунлари - интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун).11-22 ноябрь кунлари - аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун). 23-25 ноябрь кунлари - ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).