Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ФАХРИЙ ҲАРБИЙЛАР ЙЎҚЛАНДИ
2022-01-14 11:04:11 249
14 ЯНВАРЬ-ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТАШКИЛ ТОПГАНИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН ҲОКИМЛИГИ, МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА ТУМАН МУДОФАА БЎЛИМИ, “МАҲАЛЛА” ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ ТУМАН БЎЛИНМАСИ ҲАМДА НУРОНИЙЛАР ОНА ЮРТИМИЗГА САДОҚАТ ВА ФИДОЙИЛИК БИЛАН ХИЗМАТ ҚИЛГАН БИР ҚАТОР ФАХРИЙ ҲАРБИЙЛАР, БАЙНАЛМИНАЛЧИ ЖАНГЧИЛАР, ҲАРБИЙ ХИЗМАТ ЧОҒИДА ВАФОТ ЭТГАН АСКАРЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ХОНАДОНИГА ТАШРИФ БУЮРИБ, УЛАРГА БАЙРАМ СОВҒАЛАРИНИ ТОПШИРДИЛАР.
-Инсон қадри улуғ бўлган юртда яшаяпмиз. Ҳарбий бўлиб кам бўлмадим. Ҳозирда нафақадаман.Туман ҳокимлиги, туман мудофаа бўлими томонидан мени йўқлаб келганларидан миннатдорман,-дейди бумозорлик нафақадаги ҳарбий сержант Зоиржон Ғофуров.-Афғонистоннинг Қобул шаҳрида йигитлик бурчимни ўтаганман,-дейди Додҳо маҳалласида истиқомат қилувчи Расулжон Тожикаримов.-Хизмат даврида бир оёғимдан айрилдим. Ҳозирда 2-гуруҳ ногирониман. Масъуллар ҳолимдан хабар олиб, ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак бераётганларидан хурсандман. Инсон қадри баланд, озод ва обод юртда яшаётганимдан бахтиёрман.Шунингдек, мутасадди ташкилотлар вакиллари байрам арафасида ҳарбий хизмат чоғида вафот этган тумандошларимиз - майор Зуҳриддин Ғуломов ва ҳарбий сержант Одилжон Аъзамов хонадонига ташриф буюришди. Улар марҳумларнинг ота-оналари билан суҳбатлашиб, ўтганлар руҳига қуръон тиловат қилишди.Х. БОЗОРОВА.