Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
Ҳар бир оила - тадбиркор
2022-01-14 11:00:27 257
Туманимиздаги “Жов” МФЙда яшовчи Салоҳиддин Маҳкамов “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури асосида банкдан кредит олиб, ўз томорқасида 4 сотихли иссиқхона барпо этди.
Иссиқхонага лимон кўчатлари экиб, томчилатиб суғориш технологиясини қўллади. Мўл ҳосилга кирган лимондан ўтган йили 2 тонна ҳосил олинди. Бугунги кунда бозорда 1 кг лимон ўртача 17-20 минг сўм эканлигини инобатга олсак, миришкор оиланинг биргина лимондан олаётган даромадини ҳисоб-китоб қилиш қийин эмас.Оила аъзолари даромадлари эвазига томорқасининг 2,2 сотихига қўшимча иссиқхона қурди. Иссиқхонадан ўтган йил илк кўкламда бодрингдан яхши даромад олишди. Август ойида экилган саримсоқпиёзлар айни кунда баравж ўсмоқда. Бу ҳосил йиғиштириб олингач, февраль ойида помидор кўчатлари экилади.Томорқадан йилига тўрт маротаба ҳосил олаётган тиниб-тинчимас оила томорқанинг қолган қисмига яна битта янги иссиқхона қуришни режалаштирмоқда.Ўз мухбиримиз.