Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
СЕССИЯДА ТУМАН ҲОКИМИ ҲАЛҚҚА МУРОЖААТ ҚИЛДИ
2021-12-24 08:56:52 256
Туман ҳокими Б. Ибрагимовнинг 2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига, келгуси, 2022 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ХАЛҚҚА МУРОЖААТИ тингланди.
Жорий йилнинг 17 декабрь куни халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ ўттиз тўққизинчи сессияси ўтказилди.
Сессияда туман сектор раҳбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этишди.
Кун тартибида битта масала туман ҳокими Ибрагимов Беҳзод Ибрагимовнинг туман халқига мурожаати тингланди. Сессия илк бор ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри жонли эфирда (online) трансляция қилинди.
Туман ҳокими ўз маърузасида 2021 йил ҳамда охирги беш йил ичида амалга оширилган ишлар, соҳалар ва тармоқлар кесимида эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Сессия қатнашчилари ҳамда журналист ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тегишли жавоб олдилар.