Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ФАРЗАНДЛАРИНГИЗНИ ЭМЛАТИШНИ УНУТМАНГ!
2021-11-22 10:50:42 239
Кейинги пайтда туманимиз аҳолисининг хотиржамликка берилиши оқибатида коронавирусга қарши эмланиш бирмунча сусайди. Ҳаммамизга яхши маълумки, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишича, биргина Россия Федерациясида бир кунда бир мингдан ортиқ ўлим ҳолати кузатилмоқда. Ушбу давлатда кузатилаётган коронавируснинг янги тўлқини бизнинг ҳудудимизга кириб келмаслиги ҳамда тарқалмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Шу сабабли ушбу касалликка қарши курашишда жамоавий иммунитет ҳосил қилиш муҳим роль ўйнайди.
Ноябрь ойининг бошидан барча даволаш профиликтик муассасаларга ёш болалар ўртасида юқори нафас органи касалликлари билан касалланиб мурожаат этаётганлар сони кескин кўпаймоқда. Бундай ҳолатда фарзандларимизни уй шароитида тиббий маслаҳат олган ҳолда тўғри, имкони борича алоҳида хонада даволанишини таъминлашимиз зарур. Акс ҳолда шифохонага олиб борганда гриппнинг иккинчи бошқа турларини юқтириш олиши мумкин. Шундай экан, фарзандларимизни коронавирус ҳамда грипп касалликларига қарши эмланишларини унутмайлик.
С. РУСТАМОВ,
туман бош эпидемиологи.