Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
КЕКСАЛАРГА ЭҲТИРОМ
2021-10-15 14:03:45 373
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ўтган ҳафта “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилди.
Ҳафта давомида тумандаги таълим муассасаларида, мактабларда турли учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилди.
Тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Бувайда қишлоғидаги кўркам “Истиқлол” тўйхонасида ҳам 250 нафардан ортиқ кекса ва нуроний отахону онахонлар учун тўкин дастурхон ёзилиб, бир пиёла чойга таклиф этилди.
Туман ҳокими Б.Ибрагимов йиғилганларни табриклаб, кексаларни эъзозлаш, ёш авлоднинг бурчи эканлигини, қадрласанг қадр топасан ҳикматини шиорга айлантириб олиш кераклигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган кексалик, донолик, ҳалоллик ва меҳр-муҳаббатни тараннум этувчи куй-қўшиқларда даврага файз киритди.
Шунингдек, ҳафталик доирасида тумандаги нуроний, якка ёлғизлар тиббий кўриги ташкил қилинди.
Кексалар дуога қўл очиб, тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдиришди.