Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

ТАДБИРКОРНИНГ БИЗНЕС ҲАМКОРИ

 2021-05-19 14:36:15    315

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг Парламентга йўллаган мурожаатномасида таъкидланган “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” тамойили давлат солиқ идоралари фаолиятидаги асосий йўналишга айланиб бормоқда. Натижада тадбиркорлик субъектларининг солиқ идораларига ишончи янада ортмоқда. Туман давлат солиқ инспекцияси тадбиркорлик субъектлари билан доимий ҳамкорликда иш олиб бориб, уларга зарур ёрдамларни кўрсатмоқда. Жумладан, 72 нафар хўжалик юритувчи субъектларнинг дастлабки бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича тушунтиришлар ҳамда солиқ ҳисоботларини топширишда юзага келган муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам кўрсатилди. 14 та тадбиркорлик субъектининг электр энергияси бўйича муаммосини ҳал этиш мақсадида туман электр тармоқлари корхонасига сўровнома билан чиқилди ва ижобий ҳал этилди. Шунингдек, фаолиятини ривожлантириш мақсадида хомашё ҳамда дастгоҳлар сотиб олиш учун “Osiyo-davr fayz” МЧЖга 200 миллион, “Mubinaxon grand akfa” оилавий корхонасига 80 миллион, савдо айланмасини шакллантириш учун “Bilfermux universal fayz 777” хусусий корхонасига 150 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилишига амалий ёрдам берилди.Ҳурматли тадбиркорлар! Сизларни тадбиркорлик фаолиятингиз юзасидан ўйлантираётган муаммолар бўлса туман давлат солиқ инспекциясининг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси ходимларига мурожаат қилишингиз мумкин. 

Қобилжон ҲОШИМОВ,туман ДСИ мутахассиси.