Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
УЛАР ЭНДИ ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОСИ
2021-04-28 11:56:28 493
Инсон ўз юртининг тўла ҳуқуқли фуқароси бўлишдек катта бахтнинг қадрига ҳар доим ҳам етавермайди. Бинобарин, Ўзбекистон фуқароси бўлмасдан шу юртда яшаш нақадар қийин эканлигини фақат фуқаролиги бўлмаган шахсларгина ҳис этади.
Фуқаролиги бўлган шахс ўз ҳуқуқ ва манфаатларини эркин ҳимоя қилади, таълим олиш, меҳнат қилиш, келажак режаларини тузиш ва фаровон кексалик билан боғлиқ умидлар ила яшайди.
Туманимизнинг Додхо қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаролар Алишержон Мадаминов ҳамда Наргизахон Мадаминова ( ака-сингил)лар ҳам мана шу ҳуқуқларга эга бўлди.
Улар Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг 6-модда, 1-қисми таъсирига тушганлиги сабабли, уларнинг номига Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди.
Ака ва сингилга фуқаролик паспортлари туман ИИБ паспорт бўлинмаси мутасаддилари томонидан тантанали равишда топширилди.