Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
Халқаро болалар китоблари куни
2021-04-05 14:13:36 304
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “2 апрель -халқаро болалар китоблари куни” мавзусида Бувайда тумани халқ таълими бўлими кутубхоначилари томонидан туман маданият марказида тадбир ташкил этилди.
мданият маркази кираверишида китоблар кўргазмаси ташкил этилди.
Меҳмонлар санъат ва адабиётга қизиққувчи ўқувчиларнинг шеър, ашула ва мусиқалари садоси остида кутиб олинди.
Тадбирда туман ҳокими Б.Ибрагимов, туман прокурори ўринбосари М.Азимов , туман ички ишлар бўлими раҳбари Р.Хайитов, вилоят халқ таълими бошқармаси дарсликлар ва бадиий адабиётлар бўлими раҳбари А.Шокиров, вилоят халқ таълими бошқармаси молиялаштириш бўлими ходими Қ.Султоновлар иштирок этишди. Тадбирни туман хокими Б.Ибрагимов очиб берди.
Тадбирда ўқувчилар ўзларининг ёд олган шеър ва ғазаллари ҳамда саҳна кўринишлари билан тадбирни кўтаринки руҳда ўтишида ҳисса қўшдилар.
Тадбир якунида туман ҳокими Б.Ибрагимов энг фаол китобхонларга ва уларнинг ота-оналарига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғаларини топширди.
Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.