Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокимининг ҚАРОРИ
2021-03-15 16:43:21 342
“
Автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш ҳақида
Туманда йўл-транспорт ҳодисаларини содир этилиши ва тирбандликнинг ҳосил бўлишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш асосида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси, йўл транспорт ҳодисалари ва йўллар бандлигининг олдини олиш, йўлларни сақлаш ва уларнинг йўл белгилари, ахборот кўрсаткичларини ўрнатиш, ушбу орқали йўл ҳаракатини тартибга солиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й. 3-сон, 23-модда, 2017 й. 36-сон, 958-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги 913-ХII-сонли “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6, 25 моддаларига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :
Туман ИИБ ДЙХХГ раҳбари (К.Болтабоев) нинг туманда йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида автомобиль йўлларига йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш ҳақидаги 17.12.2020 йил кунги 5099-сонли сўровномаси инобатга олинсин.
Туман ҳудудидаги давлат ахамиятдаги йўлларга ;
а) А – 373б “Тошкент - Ош” (Қўқон шаҳрига кириш) автомобиль йўлининг
б) А – 373б “Тошкент - Ош” (Қўқон шаҳрига кириш) автомобиль йўлининг
в) А – 373б “Тошкент - Ош” (Қўқон шаҳрига кириш) автомобиль йўлининг
г) А – 373б “Тошкент - Ош” (Қўқон шаҳрига кириш) автомобиль йўлининг
д) А – 373б “Тошкент - Ош” (Қўқон шаҳрига кириш) автомобиль йўлининг
3. Туман ИИБ ДЙХХГ раҳбари (К.Болтабоев), туман ТЙФУК (М.Исомиддинов), туман Ободонлаштириш бўлими (Н.Турсунов) ларга ваколатлари доирасида келишув асосида йўл белгиларини меъёрий ҳужжатларда кўрсатилган кўринишда, баландикда ўрнатилишини таъминлаш, йўлларни сақлаш ва уларни белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишни бошқа воситалари билан жиҳозлаш бўйича ўрнатилган талабларга сўзсиз риоя этилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.
4. Туман ИИБ ДЙХХГ раҳбари (К.Болтабоев) га ахоли ва транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш учун йўл белгилари ҳамда ҳаракат хавфсизлигига қатъий амал қилишини назоратга олиш вазифаси топширилсин.
5. Мазкур қарор “Бувайда кўзгуси” рўзномасида расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
6. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (А.Солиева) ушбу қарорни рўзномада нашр этилишини ва туман ҳокимлигининг веб-сайтида жойлаштирилишини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Хизиров зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Б.Ибрагимов