Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

ПРЕЗИДЕНТ НАЗАРИГА ТУШГАН ҚИЗ

×

 2021-02-12 13:31:03    347

PDF yuklash
Chop etish


ШОИРАХОН КАРИМОВА (СУРАТДА) ШИЖОАТКОР, ТАШАББУСКОР, ОРЗУЛАРИ БИР ОЛАМ ЎТ-ОЛОВ ЁШЛАРИМИЗДАН БИРИ. У ЯҚИНДА ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ ВИЛОЯТИМИЗГА ТАШРИФИ ЧОҒИДА ЎТКАЗИЛГАН АНЖУМАНДА БУВАЙДАЛИК ЁШЛАР НОМИДАН ИШТИРОК ЭТИБ, ОЛДИГА ҚЎЙГАН МАҚСАД ВА РЕЖАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ШАХСАН ПРЕЗИДЕНТИМИЗДАН ЁРДАМ СЎРАБ МУРОЖААТ ҚИЛДИ. ОЛОВ ҚАЛБ ҚИЗДАГИ ЁНИБ ТУРГАН ШИЖОАТНИ, ЎЗИГА БЎЛГАН ИШОНЧНИ, АНИҚ МАҚСАДЛАРГА ИНТИЛИШНИ КЎРГАН ЮРТБОШИМИЗ “МЕНГА ШОИРАХОНДЕК ЁШЛАР КЕРАК”, ДЕЯ УНИ САМИМИЯТ БИЛАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАДИ, МУРОЖААТИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНИШИНИ МАҲАЛЛИЙ ҲОКИЯТ РАҲБАРЛАРИГА ТОПШИРДИ. ШОИРАХОН ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ ТОМОНИДАН КЎПЛАБ ТЕНГДОШЛАРИ ҚАТОРИ ЎЗИГА КЎРСАТИЛГАН ОТАЛАРЧА ҒАМХЎРЛИКДАН, ЭЪТИБОРДАН КУЧ ОЛДИ.

 Шоирахон Каримова туман марказида тикувчилик цехи ташкил қилиб, салкам 10 йилдан буён қиз-жувонлар учун чиройли ва бежирим кийимлар, келинчаклар либослари, пардалар, кўрпа-тўшаклар тикиб, кўпчилик эътирофига сазовор бўлиб келаётир. У ўз фаолияти давомида 300 нафардан ортиқ қизларга чеварчилик сирларини ўргатди. Айни кунда 10 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаган. Бўш вақти кам бўлишига қарамай, у бадиий асарлар мутолаасига ҳам жуда қизиқади. Ўқиган асарларидаги воқеалар, ундан олган таассуротларни ким биландир бўлишишни хуш кўради. Ўзи каби китоб ўқиганларни ҳурмат қилади. Шу боис чеварчиликдан ажралмаган ҳолда “Ёшлар маркази”да жамоатчилик асосида бир муддат кутубхоначи вазифасида ҳам ишлади. Туман марказида китоб савдоси билан шуғулланадиган ижара асосида дўкон очиб, китобхонларни хурсанд этди. Ҳозирги кунда Марғилон шаҳрида мазкур китоб дўконининг филиали ҳам фаолият кўрсатяпти. Бу ерда 32 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланган.  Айни кунда у “Фарғона БООК Салф” МЧЖда фаолият юритиб, “Зиёнашр” нашриётидан шартнома асосида келтирилган китобларни вилоятимиздаги барча мактабларда китоб марофони ўтказилиишига масъул. Яқинда унинг саъй-ҳаракати билан таълим масканларига 75 турдаги, жами 150 миллион сўмлик китоблар жамланмасини тарқатилди. Шоирахон келгусида ҳам туманимиз аҳолисини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни китоб билан ошно бўлишига ўз ҳиссасини қўшиш ниятида янги лойиҳалар, янги режалар устида ишламоқда. Президент ташрифидан сўнг ёш тадбиркор анчадан буён ўйлаб юрган орзусига эришди. Яъни, унга ижара асосидаги дўкон, бўш турган бино ҳамда қаровсиз ётган ер майдони туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ёрдами билан берилди. -Туманимизда ёшлар ўртасида ажримлар сони кўплиги ҳақидаги маълумотни эшитганимдан буён ўйланаман,-дейди Шоирахон Каримова.- Бу салбий ҳолатга фақат ёшларни ишли, маънавиятли қилиш билангина барҳам берса бўлади, менимча. Шунинг учун мен жорий йилнинг 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган долзарб вазифалардан, Президентимизнинг ташриф чоғидаги фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, нодавлат ўқув муассасаси ташкил қилиш ниятидаман. Муассасада ёшларга сартарошлик, пазандачилик, қандолатчилик, тикиш-бичиш, ўймакорлик каби 12 турдаги тўгарак фаолиятини йўлга қўйиб, ҳар чоракда 200 нафар ёшларни ҳунарли, маънавиятли бўлишларига кўмаклашиш мақсадим бор. Албатта, муассасада китобхонлар учун барча қулайликларга эга китоб дўкони фаолияти ҳам йўлга қўйилади. Мастер-класс, “бизнес леди” лойиҳалари бўлажак оила бекаларини ҳар томонлама тўкис бўлишларига ёрдам беради, деб ўйлайман.