Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
БАЧҚИРДА ТИКИЛАЁТГАН КИЙИМЛАР
2021-01-29 12:04:39 351
хорижда ҳам машҳур
Бачқирлик якка тартибдаги тадбиркор Муҳтарамхон Бобохонова фаолиятидан ибрат олсак арзийди. У ўз яшаш хонадонида кичик тикув цехи ташкил этиб, маҳалласидаги 30 нафардан ортиқ қиз-жувонлар бандлигини таъминлади. Энг эътиборли жиҳати шундаки, тикувчиларнинг аксарияти уйида ўтириб, рўзғор юмушларидан ажралмаган ҳолда ҳам оила бюджетига кўмак беришяпти, ҳам тадбиркор ҳожатини чиқаришяпти.
Ойига бир-икки миллион сўмгача иш ҳақи олиб меҳнат қилаётган Гулҳаё Умарова, Фотимахон Ҳамидова сингари тикувчилар айни кунда 10 хил турдаги эркаклар ҳамда болалар кийимини тикишмоқда. Улар тикаётган сифатли кийимлар нафақат ички бозорни, балки Сурхондарё вилояти, қўшни Тожикистон, Қирғистон республикалари харидорларига манзур бўлаётир. Муҳтарамхон Бобохонова ўз фаолиятини янада кенгайтириш ниятида. Қўшимча дастгоҳлар келтириб, маҳсулотлар тури ва ҳажмини кенгайтириб, ишсиз ўтирган 100 нафардан зиёд маҳалладошларини иш билан таъминлаш мақсадида елиб- югуряпти.