Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ СОҲАСИДА ЯНГИ ДАВР БОШЛАНДИ
2021-01-27 09:09:19 329
Сўнгги йилларда мамлакатда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, боғча тарбияланувчилари, ўқувчи ва талаба ёшларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш, таълим тизими ҳамда илм-фан соҳаси ўртасида яқин ҳамкорлик ва интеграцияни, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 6 ноябрда ПФ-6108-сонли “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳатларни белгилаб берди.
Фармондан кўзланган мақсад мамлакатимизда таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини такомиллаштириш, жамиятимизда ўқитувчи ва педагог ходимлар, илмий ва ижодкор зиёлиларга бўлган ҳурмат-эътиборни янада ошириш, ўқувчиларнинг касбий маҳоратини ривожлантириш, тизимда хусусий сектор иштирокини кенгайтиришдан иборат.
Фармон ижросини таъминлашни асосий йўналишларидан бири таълим-тарбия муассасаларининг раҳбар ходимлари, педагог ва мураббийлари, профессор-ўқитувчилари ва илм-фан соҳалари вакилларининг жамиятимиздаги ўрни ва мақомини ошириш, уларнинг машаққатли меҳнатини муносиб қадрлаш ва фаолият самарадорлигига қараб моддий рағбатлантириш этиб белгиланган.
Маълумки муқаддам Республикамизнинг олис ҳудудларда оғир шароитларда ишловчи олий маълумотли мутахассисларини яшаш шароитларига, қўшимча рағбатлантиришга эътибор берилмаган. Улар туман, вилоят марказларида барча қулайликларга эга шароитларда фаолият олиб борувчи мутахассислар билан бир хилдаги иш хақи ва моддий рағбатлантиришларга эга бўлган. Натижада олис ҳудудларга малакали мутахассислар бориб ишлашни истамаган. Аксинча, олис ҳудудлардаги мутахассисларни ўзлари ҳам у ерларда фаолият олиб боришни истамасдан улар ҳам барча қулайликларга эга ҳудудларда фаолият олиб боришга интилган. Бу эса ана шундай ҳудудлардаги олий маълумотли малкали мутахассислар етишмаслигини келтириб чиқариб, у ердаги ёшларнинг сифатли таълим олишига, иқтидорли ёшларни етишиб чиқишига салбий таъсирини ўтказиб келган.
Ана шундай салбий ҳолатларни олдини олиш учун Фармон билан олис ҳудудларга бошқа ҳудудлардан бориб иш фаолиятини амалга ошираётган олий маълумотли мутахассисларнинг моддий рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, 2021 йил 1 январдан бошлаб олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараварида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланди.
Бу эса олий маълумотли мутахассис ҳеч бир иккиланмасдан олис ҳудудларга бориб фаолият олиш боришига имконият яратди.
Шунингдек, муқаддам умумтаълим мактабларини тамомлаган ўқувчиларни қанчаси олий ўқув юртига ўқишга қабул қилинганлигига эътибор қаратилмаган.
Эндиликда фармон билан умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим мактаблари раҳбар ходимлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантириб бориш белгиланди.
Бундан ташқари, Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2024/2025 ўқув йилига қадар фаолияти давомида юқори натижаларга эришган умумтаълим муассасалари педагогларининг ойлик маошини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача босқичма-босқич ошириб бориш чораларини кўриш белгиланди.
Фармон билан белгиланган бундай рағбатлантиришлар албатта умумтаълим мактаблари раҳбарларини ўзларини устида янада кўпроқ ишлашга, мактабдаги ўқув тарбия жараёнларини янада яхшилашга ундайди.
Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб, таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар йили туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузиладиган бўлди.
Туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи ўринни эгаллаган умумтаълим мактаблари директорлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида бир марталик рағбатлантириш;
халқ таълими бўлими мудирлари ва методистларига, умумтаълим муассасалари директорларига ҳамда туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг 2 нафар ўқитувчиларига Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳисобидан санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар бериш белгиланди.
Фармонда белгиланган мухим масалалардан яна бири 2021 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий халқ таълими бошқармалари) томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий қилинди.
Бундай тартибни жорий этилиши умумтаълим мактаблари директор лавозимига барча жабҳаларда ўзини кўрсатган, билимли, кўпчиликни назарига тушган, обрў эътиборга эга номзодларни тавсия этилишига туртки бўлади. Лавозимга тайинлашда коррупцияни олдини олишга ёрдам беради. Муносиб раҳбар бошчилигида умумтаълим мактабларида таълим тарбия сифати шубҳасиз яхшиланади.
Президентимизнинг мазкур фармони билан белгиланган таълим тарбия ва илм фанни ривожлантиришга қаратилган ислоҳатлар келгусида ўз самарасини беришига мамлакатимиз тарққиётига ҳисса қўшишига ишонамиз.
“МАДАД” ННТ нинг
Бувайда туман ХМБ бош мутахассиси Ш.В.Абдурахимов