Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

ЮРТИМИЗДА ҚИШ, унга тайёрмисиз?

×

 2020-12-11 14:59:30    350

PDF yuklash
Chop etish


КЕЧ КУЗАКДА ФАВҚУЛОДДА ЁҚҚАН ҚОР, ҚОЛАВЕРСА, ҲАВО ҲАРОРАТИНИНГ КЕСКИН ПАСАЙИБ КЕТИШИ ЮРТДОШЛАРИМИЗГА БИР ТАЛАЙ ТАШВИШ ВА ҚИЙИНЧИЛИКЛАР ТУҒДИРДИ. БУ НАФАҚАТ СОҲА ХОДИМЛАРИ, МАСЪУЛЛАРНИГИНА ЭМАС, БАЛКИ ФУҚАРОЛАРНИ ҲАМ БИРОЗ СЕРГАК ТОРТТИРДИ.  

Ўзбекистон Республикаси Админстрациясининг топшириғига асосан мамлакатимиз ҳудудида кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганиб чиқилмоқда. Туманимизда ҳам Республика Президентининг Бувайда туманидаги Халқ қабулхонаси раҳбарлигида туман ФВБ, ЭТК, газ таъминоти бўлими мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳи ташкил этилиб, фаолият кўрсатмоқда. Ишчи гуруҳ аъзолари туман ҳудудидаги мавжуд кўп қаватли хонадонлар, халқ таълими, мактабгача таълим бўлимлари ҳамда туман марказий шифохонаси бўлимларида мавсумга тайёргарлик ҳолатларини ўрганиб, камчилик ва муаммоларни аниқлади. Ўрганишлар давомида катта миқдорда маблағ талаб қилмайдиган камчиликлар ўша жойнинг ўзида бартараф этилди. Жойида бартараф этиш имкони бўлмаган камчиликлар юқори турувчи ҳудудий органларга ёзма равишда юборилди.Туманимиздаги Яшнаробод МФЙ ҳудудида жойлашган 32 та, Бувайда МФЙнинг Гузар маҳалласидаги 4 та кўп қаватли уйларда марказий иситиш тизими мавжуд эмас. Ушбу хонадонларда яшовчи фуқаролар билан суҳбатлашилганда ўтган йилларда хонадонларга овқат тайёрлашга мўлжаллаб ўрнатилган газ плитасидан иситиш мақсадида фойдаланилган. Ишчи гуруҳ аъзолари мазкур кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларга табиий газ ва электр токидан фойдаланишда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган ис газидан заҳарланиш ва ёнғинлар бўйича аниқ мисоллар билан тушунтириш ҳамда йўриқномалар беришди.  Республика Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг   жорий йил 20 ноябрдаги йиғилиш баёнига асосан мамлакатимиз миқёсида 25 ноябрдан 25 декабрга қадар “Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятларда муҳофаза қилиш ойлиги” , деб эълон қилинган. Ҳурматли ҳамюртлар!  Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур тадбирда ҳар бирингиз фаол иштирок этишингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз.  
Б. ҲАСАНОВ,туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи.Н. НАСИМОВ,“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ “Бувайда тумангаз” бўлими ходими.