Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

БУВАЙДАДА АДАБИЁТ КУНЛАРИ

×

 2020-11-10 14:54:15    313

PDF yuklash
Chop etish


БУГУН БУВАЙДА ТУМАНИДАГИ 17-МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИДА “АДАБИЁТ КУНЛАРИ”  ДОИРАСИДА ТУМАНИМИЗДА ЯШАБ ЎТГАН АТОҚЛИ ШОИР ВА ТАРЖИМОН АЪЗАМ ЎКТАМНИНГ 60 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ХОТИРА КЕЧАСИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Энахон Сиддиқова бошчилигида филология фанлари доктори Нурбек Жабборов, таниқли ижодкорлар  ва адабиётшунос олимлардан Фароғат Худойқулова, Отабек Жўрабоев,Шахло Ҳожиева, Нилуфар Умарова, Зиёвуддин Мансур, Зебохон Қодирова, Ўктамхон Солиева ҳамда Нигорахон Манноновалар ташриф буюрдилар.

Бундан ташқари шоир ва таржимон Аъзам Ўктамнинг рафиқаси олима Ҳулкар Ҳамроева, фарзандлари Тўмарис Аъзамова ва Темур Аъзам ҳамда шоирнинг яқинлари, қадрдонлари, синфдошлари  ва  Бувайдадаги адабиёт иҳлосмандлари, ёш истеъдодлар хотира кечаси иштирокчиси бўлдилар.

”Адабиёт кунлари “ доирасида ўтган бу тадбир иштирокчилари карнай-сурнай садолари ва туман маданият уйи қошида ташкил этилган “Табассум”  ашула ва рақс ансамблининг шўх ялла ҳамда лапарлари остида кутиб олинди. Меҳмонлар дастлаб, китоблар кўргазмаси билан яқиндан танишдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари , халқ шоири, сенатор Энахон Сиддиқова, Филология фанлари доктори Нурбек Жабборов, таниқли шоир Зиёвуддин Мансур ва бошқалар Аъзам Ўктам ижоди ҳақидаги мушоҳадалари билан ўртоқлашдилар.Шоир ижодига нисбатан ҳаққоний таъриф ва эътирофлар билдирилди.

Мусиқа ва санъат мактабининг “Театр синфи” ўқувчилари томонидан шоир Аъзам Ўктамнинг Она, Ватан,Тинчлик тараннум этилган жўшқин сатрлари  ўқилди. Шеърларидан басталанган  қўшиқлар куйланди.

Юқори савияда ўтган ушбу хотира тадбири йиғилганларни хотирасида бир умр сақланиши шубҳасиз.

Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.