Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ҲОКИМ ҲУДУДЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
2020-10-23 14:35:15 350
Туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов Додҳо маҳалласида бунёд этилаётган “Ҳунармандлар маркази” билан танишди. У қурилаётган биноларнинг аҳоли учун ҳар томонлама қулай, пишиқ ва пухта қуриш бўйича ўз кўрсатмаларини берди.
Туман раҳбари марказий ММТП да бўлиб кўрикка тайёрланган техникаларни назорат қилди. Кузги шудгорлаш ишларини сифатли бажариш учун механизаторларга ҳар томонлама қулай шароит яратиб бериш лозимлигига тўхталди. Б.Ибрагимов соҳа мутахассислари иштирокида механизаторлар учун уй шароитини таьминловчи “вагон"ларни, ҳайдов тракторларни созлигини кўздан кечирди. Техникаларнинг носоз ва етишмаган қисмларини сотиб олиш, қайта таьмирлаш ва иш унумдорлигини ошириш юзасидан ММТП раиси Д. Йулдошев, назоратчи М. Нортожиев, КСХБ ўринбосари А. Абдурахмоновларга топшириқлар берди.
Сўнгра 19- мактабда бўлиб, пандемия шароитида ўқувчи ва ўқитувчиларга яратилган шароитлар, таълим жараёнининг бориши, муассасадаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига эътиборини қаратди.
Мактаб ҳовлисидаги қаровсиз экин майдонларини ҳамда стадион учун ажратилган ернинг ташландиқ ҳолини кўриб, мактаб директорига таълим муассасасидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни тез фурсатда бартараф этиш чораларини кўришни топширди.
Шундан сўнг туман ҳокими 5-МТТда бўлди. Муассаса ҳовлисида навбатчилик ташкил қилинмагани, пандемия шароитида тозаликка эътибор берилмагани, муассасада давомат қониқарсиз эканлигини, МТТнинг мутасадди раҳбарлари иш жойида эмаслиги бу муассаса фаолиятига қониқарсиз баҳо беришга етарли бўлди.
Туман ҳокими муассасадаги ушбу камчиликларни бартараф этишга муддат белгилаб, мутасадди ташкилотга ижросини назорат қилишни топширди.
Бувайда тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.