Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

АГЕНТЛИККА БОШЛИҚ ТАЙИНЛАНДИ

 2020-09-25 12:31:01    585

PDF yuklash
Chop etish


САРВАР МЕЛИЕВ  ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ ТЕГИШЛИ БУЙРУҒИ БИЛАН МАЗКУР АГЕНТЛИКНИНГ БУВАЙДА ТУМАНИ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ.

Туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов, агент-ликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Муҳамадамин Ғаниев иштирокида тумандаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган учрашувда янги таъсис этилган бўлим бошлиғи туман фаоллари ва ёшларига расман таништирилди.Расмий таништирув маросими аввалида туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов туман ҳокимлиги, бошқа мутасадди ташкилотлар ва туман фаоллари билан ҳамкорликда мазкур янги ташкилотни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳамкорликда иш юритиб, бу орқали агентликнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришда яқиндан кўмаклашиш ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.Шундан сўнг, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Муҳамадамин Ғаниев янги ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлигининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва ваколатлари, агентлик ва унинг қуйи тизимлари ходимлари олдида турган келгусидаги долзарб вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.Маълумот ўрнида, Ёшлар ишлари агент-лиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги Фармонига асосан ташкил қилинган бўлиб, ёшлар билан боғлиқ соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш асосий вазифаси этиб белгиланган.
Ш. МАДРАҲИМОВА.