Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БУВАЙДА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
2020-08-17 14:28:23 380
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ БУВАЙДА ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
“
Мактаб ёшидаги болаларни мажбурий таълимга жалб этиш мақсадида тумандаги таълим муассасаларини худуд ва микрохудудларга бириктириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш рисида”ги қарорини 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган худудлар (Микрохудудлар)ни аниқ белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига мувофиқ,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирлган худудлар (Микрохудудлар) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
2. Туман Халқ таълими бўлими (А.Умаров) ва тумандаги умумтаълим муассасалари рахбарларига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнишиши ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш вазифаси юклатилсин.
3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалари рахбарлари ўзлари рахбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун маъсул ҳисобланади.
4. “Бувайда кўзгуси” рўзномаси (А.Солиева) га мазкур қарорни рўзномада эълон қилиш ва туман ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштириш вазифаси юклатилсин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари Х.Исақулов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Б.Ибрагимов.