Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
СЕССИЯДА МУҲОКАМАСИДА - МУҲИМ МАСАЛАЛАР
2020-08-12 16:36:10 353
Халқ депутатлари Бувайда тумани Кенгашининг навбатдаги тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишини халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Беҳзод Ибрагимов очди ва олиб борди.
Дастлаб сессияда суд тизимидаги ўзгаришлар ҳамда тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Б. Мўминов, фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди раиси Ў. Исмоилов, туман маъмурий суди раиси Ш. Ахмеджанова, Иқтисодий ишлар бўйича Қўқон туманлараро суди раиси Ш. Мирзаҳакимовларнинг ахборотлари тингланди.
Кейинги масала - Президентимизнингжорий йилнинг 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, “Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан туманимизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбари О. Асқарова ахборот берди.
Шунингдек сессия ишида туманда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда уларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш бўйича жорий йилнинг биринчи ярим йили давомида бажарилган ишлар, туманда фаолият кўрсатаётган секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркор ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолияти юзасидан туманимиздаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг маълумоти муҳокама қилинди.
Сессия ишидаги сўнгги масала – Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларига манзилли кўмак бериш бўйича Президентимиз томонидан илгари сурилган ташаббусни қўллаб-қувватлаш , “темир дафтар”га киритилган фуқаролар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масаласи юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Деҳқонов ахбороти тингланди.
Туман ҳокими ўринбосари таъкидлаганидек, Ўзбекистон Президентининг шу йил 24 апрель куни карантин даврида аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб- қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ҳар бир сектор раҳбари томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш дафтари – “темир дафтар” юритилиши йўлга қўйилди. “Темир дафтар” бу карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд , ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхатидир. Туманимизда ҳам ана шу рўйхат асосида бир марталик моддий ёрдам маблағларини аниқ ва тўғри манзилга етказилиши таъминланади.
Сессия якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.