Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38
МУНОСАБАТ
2020-08-10 13:47:12 619
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН “ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТАШАББУСИ БИЛАН БЕРИЛГАН ДОРИ - ДАРМОНЛАР ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТИБ БОРМАЯПТИ!” НОМЛИ ХАБАР ЮЗАСИДАН.
Туманимиз аҳолисига вилоят ҳокимининг 23.04.2020 йил кунги №168/01-49- сонли йиғилиш баёнига асосан коронавирус пандемияси даврида бепул бериладиган асосий турдаги дори-дармонлар тўплами ажратилгач, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиника ва бирламчи тиббий санитария муассасалари мутасаддилари томонидан аптечка олувчи шахслар руйхати шакллантирилди. Ушбу рўйхатга асосан 395 нафар афғон уруши қанташчилари, 164 нафар якка-ёлғиз яшовчилар , 1 нафар уруш қатнашчиси, 151 нафар фронт ортида меҳнат қилганлар, 53 нафар давлат мукофоти олганлар , 2 нафар хизмат вақтида вафот этганларнинг оиласи, жами 766 нафар фуқарога аптечкалар бериш режалаштирилган.( Ушбу рўйхатлар рўйхатда турувчи шахслар билан шуғулланувчи ташкилотлардан олинган).
Аптечка таркибида 21 турдаги асосий дори воситалари бўлиб, дори қутининг ичида уларни руйхати ҳам мавжуд.
Ҳар бир бирламчи тиббий санитария муассасасига унинг ҳудудида яшовчи аптечка олувчи шахслар рўйхатидан иборат биттадан иш ҳақи тарқатиш варақаси( ведемость) берилган.
Ижтимоий тармоқда тарқатилган хабардаги “аптечкалар эгасига етиб бормай талон-тарож қилиняпти”, деган жумла асоссиз.
Патронаж ҳамширалар иш ҳақи тарқатиш варақаси( ведемост)га имзо қўйдириб, аптечкаларни навбати билан ўз эгаларига тарқатишда давом этмоқдалар.
Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.