Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

МУНОСАБАТ

×

 2020-08-05 11:38:44    357

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Бувайда тумани Понсод МФЙ да “Саховат ва кўмак” фонди орқали ажратилган ёрдам пуллари тўққиз нафар хонадонга берилгани, аммо МФЙ мутасаддилари   бу пулларни қайси эҳтиёжманд оилаларга берганини сир сақланаётганлиги, бунинг натижасида халқ орасида кўплаб норозиликлар юзага келаётганлиги баён қилинган.

Коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини янада қўллаб - қувватлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2020 йил 29 июлдаги 346-сонли фармойиши асосида тумандаги 697 та эҳтиёжманд оилага 500 минг сўмдан пул  маблағи тарқатилди.

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган хабар юзасидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари О.Асқарова ва сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Р. Хайитовлар ўрганиш олиб бордилар.

Натижаларга кўра Понсод МФЙда 1263 та оила бўлиб, уларнинг 23 таси эҳтиёжманд сифатида темир дафтарга киритилган.Қурбон ҳайити арафасида Понсод МФЙ даги 9 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан пул тўғри тарқатилгани аниқланди

БУВАЙДА ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

АХБОРОТ ХИЗМАТИ.