Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Ishonch telefoni statistikasi

АЁЛГА ЭҲТИРОМ ...

×

 2020-03-06 11:00:26    492

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона  водийнинг марвариди, аёллари ҳам унинг табиатига мос.  Вилоятнинг аёллари жамиятнинг ҳар бир соҳасида улкан ишларни уддасидан чиқиб келганлар. Ана шундай  жасоратли, меҳнаткаш аёл, бувайдалик фермер,  Ўзбекистон Қаҳрамони Патилахон Эргашева бўладилар.

Кеча 5 март куни вилоят ҳокими  Шуҳрат Ғаниев, Олий Мажлис Сенати аъзолари Энахон Сиддиқова, Топволди Холдоров  ва вилоят фаоллари қаҳрамон аёлнинг хонадонига кириб бордилар. Патилахон Эргашевани 8-март-халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаб, баҳор гулларини ҳадя этишди. Вилоят деҳқонларининг устозларидан бири бўлган “опа”га узоқ умр, сиҳат-саломатлик тиладилар. 

Бу ташриф том маънода фарғоналикларнинг номини шон-шарафларга буркаган, меҳнат ва матонатда ўзбек аёлининг сиймосига айланган Патила аяга унутилмас шодлик ҳадя этди.

- Жаннатмакон юртимизга кўз тегмасин. Юртимиз обод, халқимиз тинч ва фаровон ҳаёт кечирсин. Юртбошимиз олиб бораётган оқилона ва халқпарвар сиёсатини доимо қўллаб-қувватлаймиз. Фарзандларимиз ҳам эзгу ишларимизнинг давомчилари бўлишсин, халқнинг қаҳрамон фарзандлари кўпаяверсин, -дея дуо қилди Патилахон ая Эргашева.

Ҳа, аёлга эҳтиром, келажакка, ҳаётга эҳтиромдир. Ватан қаҳрамонларининг ҳаёт йўллари ёшларга ибрат бўлиб қолаверади.

 Бувайда тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати